ССВ: Россиянинг Н.А.Семашко номидаги жамоат саломатлиги институти билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
2023-11-16 09:50:00 / Янгиликлар

Унда Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов видеоконференц алоқа орқали иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, россиялик машҳур шифокор, соғлиқни сақлаш ташкилотчиси Николай Семашко томонидан яратилган тизимнинг самарадорлиги жаҳон миқёсида тан олинган. Ундан дунёнинг кўплаб мамлакатлари ўз миллий соғлиқни сақлаш моделини шакллантиришда асос сифатида фойдаланган.
Соғлиқни сақлаш тизими бошқарувини марказлаштириш, тиббиётни халққа яқинлаштириш, оналар ва болалар саломатлиги, профилактика, касалликларни эрта аниқлаш, даволашнинг янги усулларини жорий этиш, аҳолини бепул тиббий хизматлар билан қамраб олиш ушбу тизимнинг асосий тамойиллардан ҳисобланади.
Мамлакатимизда айнан бу борада кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Учрашувда Н.А.Семашко номидаги жамоат саломатлиги илмий-тадқиқот миллий институти билан юқоридаги йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
