Форум доирасида 70 га яқин ҳужжат имзоланди
2023-11-14 17:00:00 / Янгиликлар
Форумнинг шўба йиғилишлари доирасида икки давлатнинг 60 дан ортиқ олий таълим муассасалари ректорлар иштирокида B2B шаклида қатор ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида икки давлат университетлариаро ўқув ва илмий соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш, олий малакали педагог-кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар, магистрлар ҳамда талабалар алмашинуви, педагогларни қисқа муддатли стажировкаларга юбориш, малака ошириш, ҳаммуаллифликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш, муҳандислик ва техника соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш борасида 70 га яқин келишув ҳужжатлари имзоланди.




