Франциянинг машҳур Avignon халқаро театрлар фестивалида Ўзбекистон вакиллари иштирок этади
2025-02-11 09:40:00 / Янгиликлар

Шунингдек, учрашувда Франциянинг Avignon Off фестивали ҳамраиси Ҳаролд Давид ҳам иштирок этди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданият соҳасидаги алоқаларнинг жорий ҳолати, уни ривожлантириш масалалари, хусусан, 2025 йилда Францияда "Ўзбекистон маданияти кунлари"ни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар, Ўзбекистон вакилларининг 2025 йилда Avignon Off фестивалида иштироки каби масалалар муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида, Франциянинг Avignon Off фестивали 1966 йилда машҳур Avignon Фестивали атрофида ташкил этилган оммавий дастур сифатида келиб чиққан ва ҳозирда дунёдаги энг йирик саҳна санъати фестивалларидан бири ҳисобланади.
Ҳар йили июл ойида Прованс вилоятининг марказида жойлашган тарихий Папалар шаҳри Avignon фестиваль-шаҳарга айланади, минглаб санъаткорлар 140 дан ортиқ театр майдонларини эгаллаб, икки ҳафта давомида кўчаларда парад қилишади.
Учрашув давомида томонлар 2025-йилги Авигнон халқаро театрлар фестивалида илк бор Ўзбекистон ёш томошабинлар театри иштирок этиши, 2026 йилда мазкур фестивалда Ўзбекистон фахрий меҳмон давлат сифатида иштирок этишига келишиб олди.