Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси билан учрашув
2025-02-10 15:20:00 / Янгиликлар
2025 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси Акихиса Нагашима билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япония икки томонлама, ҳам кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлашда давом этмоқдалиги қайд этилди. Кун тартибидан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, мунтазам алмашинувларни давом эттириш ва узоқ йиллик дўстлик пойдеворини янада мустаҳкамлаш мавзулари жой олди.
Шунингдек, келгуси тадбирлар режалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон-Япония стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва аниқ натижаларга эришишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги алоҳида қайд этилди.

