Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (КОICА) Ўзбекистондаги энг катта лойиҳаси амалга оширилади
2025-02-10 12:00:00 / Янгиликлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Захидов Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси директори Шин Мёнг Соп бошчилигидаги делегация аъзолари билан мазкур лойиҳа юзасидан якуний музокаралар ўтказди. Унга кўра, лойиҳани Ўзбекистонда 2026-2032 йилларда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Лойиҳа доирасида Саноат кадрларини тайёрлаш марказини ташкил этиш ҳамда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Касбий кўникмалар минтақавий марказларини модернизация қилиш кўзда тутилган.
Келгусида мазкур марказни битирган фуқароларимиз Ўзбекистоннинг йирик саноат корхоналарида, қолаверса, Корея Республикасидаги корхоналарда ҳам ишлаш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун: KOICA ташкилоти томонидан “Саноат кадрларини тайёрлаш” лойиҳаси Ўзбекистон, Камбоджа ва Ветнам давлатларидан бирида амалга ошириш режалаштирилган эди.