Спорт вазири ҳамда FIDE президенти маслаҳатчиси ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви тўғрисида
2025-02-06 10:15:00 / Янгиликлар
Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳамда FIDE президенти маслаҳатчиси Берик Балгабаев ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви ўтказилди.

Мулоқот давомида, меҳмонлар томонидан бугунги кунда шахмат спортини ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Айниқса Ўзбекистон шахматчиларининг нуфузли халқаро мусобақаларда эришаётган ғалабалари эътироф этилди.
2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантириш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Учрашувда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва келгусидаги режалар бўйича келишиб олинди.


