Италия Республикаси Президенти расмий ташриф билан мамлакатимизга келди
2023-11-10 09:10:00 / Янгиликлар
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифларига биноан жорий йилнинг 9 ноябрь куни Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла фарзанди Лаура Маттарелла ҳамроҳлигида расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида уларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.



