Озарбайжоннинг Басгал шаҳрида Туркий давлатлар Ёшлар ва спорт вазирларининг 7-йиғилиши бўлиб ўтмоқда
2023-11-09 14:10:00 / Янгиликлар
Мазкур тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳам иштирок этиб, мамлакатимизда ёшлар ва спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар бўйича маълумот бериб ўтди.

Таъкидлаш керак, Туркий давлатлар Ёшлар ва спорт вазирларининг 7-йиғилишида ёш тадбиркорлар форуми, ёшлар платформаси, халқаро ёшлар фестивали, халқаро ёшлар лагери, ёш лидерлар форуми, каби бир қатор нуфузли тадбирлар ташкил қилиш, қолаверса Туркий ижодкор ёшларни рағбатлантириш марказига асос солиш, спортнинг бир неча йўналишларида мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.



