Эмиратес E20 Инвестмент Лимитед компанияси Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишмоқчи
2023-11-08 09:35:00 / Янгиликлар

БАА томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни юқори баҳолади ва Андижон вилоятида мева ва реза мевалар кластерини яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Корхона 6 минг тонна серҳосил ва экспортбоп 6 минг тонна серҳосил ва экспортбоп бута меваларини етиштиришни назарда тутувчи лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича ишларни бошлашни режалаштирмоқда.
Конструктив фикр алмашиш чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва ветеринария соҳаларида янги инвестисия лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳа ва ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилишини жадаллаштириш фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди.
Маълумот учун: E20 Investment Limited – қишлоқ хўжалиги ва агросаноат соҳасига ихтисослашган инвестиция компанияси. Ушбу соҳада 20 йиллик тажрибага эга. Таркибига Европа, Марказий Осиё ва Африкада инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи 12 дан ортиқ шўба корхоналари киради.

