Ўзбекистонда 2040 йилгача туризмни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади
2025-01-30 16:05:00 / Янгиликлар

Томонлар 2040 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг самарали ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш истиқболларини муҳокама қилди.
Ушбу стратегия туризм соҳасининг барча таркибий қисмларини яхлит тарзда ривожлантиришни таъминлайди ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш, туристик хизматларни экспорт қилиш, шунингдек, инфратузилма ва туристик контентни ривожлантириш каби мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган.
Қайд этилишича, стратегияни ишлаб чиқиш жараёнида ахборот ва яшил технологияларни жорий этишга, шунингдек, ривожланган туризм бозорларига эга мамлакатларнинг энг яхши тажрибаларини ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Учрашув якунида 2040 йилгача Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш стратегиясини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича уч томонлама битим имзоланди


