Транспорт соҳасида Хитой билан ҳамкорлик
2025-01-22 09:35:00 / Янгиликлар
20 январь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов “CSCEC International” компанияси бошқарув раиси Гао Бо билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, аэропортларни модернизация қилиш ҳамда темир йўл соҳасида илғор тажрибаларни жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон транспорт соҳасининг самарадорлигини ошириш ва инновацион ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.