ШҲТга аъзо давлатларнинг Биринчи транспорт форуми бошланди
2023-11-01 12:30:00 / Янгиликлар

Тадбир доирасида “Aviation & Logistics Forum 2023” Авиация форуми ҳамда “TransLogistica Uzbekistan 2023” кўргазмаси ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида эълон қилинган ШҲТ Биринчи Халқаро транспорт форумининг Тошкентда ўтказилиши транспорт соҳаси вакиллари учун муҳим воқеа ҳисобланади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг Биринчи транспорт форумида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илхом Махкамов қутлов нутқи билан чиқди.
Вазир Ўзбекистон Республикасида охирги йилларда транспорт соҳасида амалга оширилган ва ҳозирда оширилаётган ислоҳотлар ҳамда лойиҳалар бўйича қисқача тўхталиб ўтди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг транспорт-логистика салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича Илхом Махкамов аниқ таклифларни билдирди.
1. Муқобил транспорт йўлакларини ташкил этиш, транспорт соҳасида стандартларни уйғунлаштириш, мослашувчан тариф сиёсатини қўллаш.
2. Транспорт артериялари бўйлаб ҳамда чегарадош ҳудудларда йирик мультимодал логистика марказларини қуриш.
3. Чегара-назорат ўтказиш пунктларида иш тартибини 24/7 форматда ташкил этиш ҳамда виза бериш жараёнини соддалаштириш.
4. Рақамли технологиялар ва интеллектуал тизимларни кенг жорий этиш ҳамда логистика соҳасида илғор тажриба билан алмашиш.


