Юксак матонат эгалари тантанали кутиб олинди
2023-10-30 12:10:00 / Янгиликлар

Қаҳрамонларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдураҳманов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталарининг раҳбарияти, кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди.
Тадбирда Одил Қаландарович Хитой майдонларида юртимиз шарафини мардонавор ҳимоя қилиб келган пара-атлетларимизга ўзининг табригини йўллади. Хусусан, О.Абдураҳманов бу натижалар Президентимиз томонидан Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг самараси эканини таъкидлади. Ўз навбатида, сўзга чиққан спортчи ва мураббийларимиз давлатимиз томонидан яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик билдириб, келажакда бунданда улкан ютуқларни қўлга киритишга ваъда беришди.
Маросим давомида Ёзувчилар уюшмаси мутасаддилари, халқимиз ардоғидаги шоирлар ҳам пара-спортчиларимизга ўз табрикларини йўллашди. Шундан сўнг делегация аъзолари ажратилган махсус автобусларда шаҳримизнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб айланиб, Паралимпия қўмитаси томон йўл олишди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси ортда қолган Пара Осиё ўйинларида 25 та олтин, 24 та кумуш ва 30 бронза, жами 79 та медал қўлга киритиб, медаллар сони бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилади.





