Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2025-01-15 10:40:00 / Янгиликлар

Учрашувда адлия ва ҳуқуқ соҳасида ҳамкорлик алоқалари ҳамда амалга оширилиши режалаштирилаётган янги ташаббуслар муҳокама қилинди.
Жумладан, адлия вазири А.Тошқулов хориж томонига махсус ҳуқуқий режим асосида фаолият юритувчи Рақамли технологиялар халқаро маркази («ENTERPRISE UZBEKISTAN») ва унинг ҳузурида Халқаро тижорат судини ташкил этиш, миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштириш ҳамда сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
С.Чакрабарти ўз навбатида, Рақамли технологиялар халқаро маркази ва унинг ҳузурида ташкил этилаётган суд халқаро стандартларига мос келиши кераклигини таъкидлаб, бу борада олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Мазкур соҳа ҳамда халқаро рейтинг ва индекслар соҳасида халқаро экспертларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, С.Чакрабарти ЖСТга аъзолик масаласи мураккаблигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида яқин орада ЖСТга аъзо бўлишга ишонч билдирди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Республикаси адлия ва ҳуқуқ тизимида халқаро ва миллий ислоҳотларда яқин ҳамкорлик қилишга тайёрликларини билдирилар.

