Хотин-қизлар муаммолари билан манзилли ишлаш масалалари муҳокама қилинди
2025-01-15 09:40:00 / Янгиликлар
Жумладан, Сирдарё вилоятида хотин-қизларни даромадга ўргатиш, тадбиркорлигини ривожлантириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, репродуктив саломатликка риоя этиш борасидаги амалий ишларни янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Шу асосда ҳудудда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш, илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш, гендер тенгликни таъминлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий қадриятларни тарғиб қилиш, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга ошилган ишлар манзилли ўрганиладиган бўлди.
Ўрганишлар ва мавжуд ҳолат ҳамда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг қатор идоралар билан мақсадли ҳамкорлик дастурлари имзоланиб, ижрога қаратилади.
Бош вазир ўринбосари томонидан йўналиш масъулларига аниқ ва вазифалар белгилаб берилди ва ижроси назоратга олинди.