Ўзбекистон-БАА: ҳамкорлик алоқалари янги босқичга қадам қўймоқда
2025-01-14 09:40:00 / Янгиликлар
Хусусан, Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига амалий ташрифи доирасида турли соҳалар бўйича инвесторлар билан мулоқот олиб борилиб, бир қатор келишувларга эришилаётгани ҳам бунинг айни далили.
Бинобарин, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳам давлат ташрифи доирасида қатор компания вакиллари билан учрашув олиб бормоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири, Қатар давлатининг "Kondor Group" компанияси вакили Видядҳаран Сивапресед билан ўтказилди.
Мулоқотда, илмий-тадқиқот, таълим ва инновациялар соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида замонавий технологияларни жорий этиш ва тажриба алмашиш, икки мамлакат қишлоқ хўжалигига оид илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун доимий ҳамкорлик платформасини яратиш истиқболларини белгиловчи режалар белгилаб олинди.
Конструктив мулоқот натижаси ўлароқ, "Озиқ-овқат хавфсизлиги лабораториясини ташкил этиш тўғрисидаги меморандум" имзоланди.
Зеро, аграр соҳа ривожида назария ва амалиёт уйғунлиги, илмни қишлоқ хўжалигида амалий ифодасини топиши энг муҳим ва тўғри ёндашув ҳисобланади.