Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев Миллий марказга ташриф буюрди
2025-01-13 09:45:00 / Янгиликлар
Даставвал Оман султонлиги билан ҳамкорликда фаолияти йўлга қўйилган "Atyab international services" лабораторияси фаолияти кўздан кечирилди. Мазкур лаборатория томонидан берилаётган сертификат орқали маҳаллий тадбиркорларимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга экспорт қилмоқда.
Жамшид Ходжаев Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида фаолияти йўлга қўйилган "GS-BIO-AGRO" инвитро лабораторияси билан ҳам яқиндан танишди. Мазкур лабораторияда дунёга машҳур картошка туганаклари инвитро усулида кўпайтирилмоқда.
Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Фундаментал тадқиқотлар маркази (Center of Excellence) лойиҳаси ҳақида ахборот берди. Келгусида ушбу мавзеда қишлоқ хўжалиги кампуси яратилиши ҳақида тақдимот қилди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев томонидан Фундаментал тадқиқотлар маркази (Center of Excellence) ва бошқа замонавий илмий инфратузилма объектлари қурилишига оид қўшимча кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг Жанубий Корея грант лойиҳалари асосида барпо этилган ўқув мажмуа ва иссиқхоналар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.