Қатар транспорт вазири ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди
2023-10-24 17:15:00 / Янгиликлар

Учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди. Хусусан, трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишда Қатар Давлати иштирокини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди. Учрашув давомида мазкур лойиҳа юзасидан “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ вакиллари иштирокида тақдимот ўтказилди.
Шунингдек, фуқаро авиацияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида "Қатар аирвайс" авиакомпанияси томонидан Доха – Тошкент – Доха йўналишида авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.
Қатар Давлати Транспорт вазири ўринбосари Ҳамад Исо Абдулло мазкур масалада ҳозирда давлат ички жараёнлари тугатилаётганини, 2024 - йилнинг март ойи охиридан рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилганини маълум қилди.


