ЕТТБ вакили билан телекоммуникация ва IТ-секторларида рўй бераётган ўзгаришлар хусусида гаплашилди
2023-10-24 09:45:00 / Янгиликлар

Учрашувда дастлаб, вазир Ш. Шерматов мамлакатда рақамлаштириш, телекоммуникация, аҳолини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистонда телекоммуникация ва IТ-секторларида рўй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотлар мобил ҳамда кенг полосали интернетни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар хусусида гаплашилди.
Бундан ташқари, хусусийлаштириш ташаббуслари ва рақамлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар, телекоммуникация соҳасидаги долзарб масалалар, ЕТТБнинг Ўзбекистонда рақамлаштириш йўналишда келгусидаги қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакили Рақамли технологиялар вазирлиги билан келгусида биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан мамнунлигини билдирди.

