Қорақалпоғистонда мактабгача ёшдаги болалар ўртасида веломарафон ўтказилди
2023-10-23 16:05:00 / Янгиликлар

Таъкидлаш жоизки, болалар ва ўсмирларни экологик, жисмоний тарбия ва спортга оммавий жалб қилиш масалалари Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.
2021 йилда мактабгача таълим тизимига экологик таълим-тарбияни ҳамда болалар учун беговел ҳайдаш методикасини жорий этиш бўйича лойиҳа ишга туширилди, бу эса мактабгача ёшдаги болаларнинг экологик таълим ва беговел ҳайдаш техникаси бўйича билимларини ошириш имконини берди.
1-лойиҳа: 2021 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳридаги марказий экобоғда биринчи болалар веломарафони бўлиб ўтди, унда 13 та пилот давлат мактабгача таълим ташкилоти 400 та беговел билан таъминди.
2-лойиҳа: 2022 йилда 31 май куни Самарқанд шаҳрида лойиҳа доирасида 20 та давлат мактабгача таълим ташкилоти танлаб олиниб, уларга 500 та беговел тақдим этилди.
3-лойиҳа: 2023 йилнинг 31 май куни лойиҳа доирасида Хива шаҳридаги 18 та пилот давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги мактабгача ёшдаги болалар учун 500 та беговеллар билан таъминланди.
4-лойиҳа: Лойиҳанинг навбатдаги тўртинчи босқичи, яъни 2023 йилнинг 23 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида режалаштирилиб, Нукус шаҳридаги 20 та пилот давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги мактабгача ёшдаги болалар учун 400 та беговеллар билан таъминланди.
Умумий ҳисобда 4 та лойиҳа доирасида жами 1 800 та беговел Тошкент шаҳар, Самарқанд шаҳар, Хива шаҳар, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотларига тақдим этилган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида босқичма-босқич кейинги йилларда ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотларига ҳам беговеллар тақдим этилиши назарда тутилган.
Болалар веломарафонининг асосий мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил транспорт туридан фойдаланиш соҳасида барқарор кўникмаларни ривожлантириш, шунингдек, мактабгача ёшдаги болалар ўртасида велоспортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва хулқ-атвор маданиятини ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга ўргатишдан иборатдир.
Веломарафонда иштирок этган болалар эсдалик медаллари, совғалар билан тақдирландилар, шунингдек, улар учун кўнгилочар дастур ташкил этилиб, турли танлов ва ўйинларда иштирок этилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим Агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ӯзбекистон Республикаси велоспорт Федерацияси, Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ӯзбекистондаги ваколатхонаси координатори ӯртасида тузилган тўрт томонлама келишув доирасида мактабгача таълим тизимига экологик таълим ва тарбияни жорий этиш ва болаларни югуриш йўлакларида беговел ҳайдаш усули бўйича лойиҳа мана 3 йилдирки 4 маротаба доимий тарзда ўтказилиб келинмоқда.


