Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Эрон Элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди
2023-10-20 10:50:00 / Янгиликлар
2023 йил 19 октябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фақулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Али Искандарийдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Эрон ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди. Вазир Элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилади.
