“Toyota Tshusho Corporation” компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2023-10-10 09:30:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 16 сентябр куни АҚШда “O‘zbektelekom” АК телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳасининг 2 фазаси муҳокама қилиниб, унга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги, “O‘zbektelekom” АК ва “Toyota Tshusho Corporation” ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.
Бугунги учрашувда ушбу меморандум ижросини амалга ошириш, ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, телекоммуникация транспорт тармоғини кенгайтириш, маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, булутли хизматларни кенгайтириш, телекоммуникация хизматларини модернизация қилишда биргаликда ишлаш бўйича таклифлар тингланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон IТ-соҳасининг инвестицион истиқболлари, жумладан, мамлакатнинг IТ ва BPO соҳасидаги қулай сармоявий муҳити, шунингдек, Япониянинг IТ ва BPO корхоналари имкониятларидан фойдаланиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.


