Саудия Арабистонининг маълумот ва сунъий интеллект агентлиги раҳбари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2024-12-19 10:15:00 / Янгиликлар
Учрашув давомида агентликнинг миллий маълумотларни сақлаш ва бошқариш сиёсати тажрибасини ўрганиш, маълумотлар алмашиш ва очиқ маълумотлар сиёсати бўйича Ўзбекистон учун тавсиялар тақдим этиш, қўшма ташаббуслар маълумотларини бошқариш тизимини уйғунлаштириш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан фикрлар алмашилди.
Шунингдек, сунъий интеллект этикаси ва хавфсизлик сиёсати, булутли хизматлар ва “ақлли шаҳар”ларни ривожлантириш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, қўшма таълим дастурларини жорий этиш ҳамда ушбу йўналишда малакали мутахассисларни тайёрлашда ҳамкорлик қилишга ва ҳар йили сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган қўшма тадбир ташкил этишга келишиди.
Маълумот учун: Саудия маълумот ва сунъий интеллект агентлиги (Saudi Data and AI Authority) – 2019 йилда ташкил этилган миллий агентлик бўлиб, мамлакатда маълумотлар ва сунъий интеллектни ривожлантириш, бошқариш ва 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш учун масъулдир.