ИССВда “Tatneft” ОАЖ раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди
2024-12-18 09:20:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов “Tatneft” ОАЖ бош директори Наил Маганов билан учрашди.
Суҳбат чоғида компаниянинг мамлакатимиздаги лойиҳаларининг бугунги ҳолати ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Хусусан, компаниянинг кимё саноатидаги фаолияти атрофлича муҳокама қилинди. Объектларни муваффақиятли ишга тушириш ва режалаштирилган қувватларга чиқаришга қаратилган қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни кенгайтиришга собит қолишларини билдириб, муҳокама қилинган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан самарали ҳамкорлик қилиш механизмини ишлаб чиқдилар.