Маданият вазирлари ўртасида ҳамкорлик учрашув бўлиб ўтди
2024-12-16 17:05:00 / Янгиликлар
Учрашув давомида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамкорлик дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим бўғин бўлиб, муштарак тарих, тил, маданият ва анъаналар билан боғлангани алоҳида таъкидланди. Хусусан, халқларимизни асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари бирлаштириб турганлиги ҳамда 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён икки томонлама алоқалар янги босқичга кўтарилганлиги ва бу ҳамкорликни мустаҳкамлашда 1994 йил 16 январдаги фан, таълим, туризм ва спорт соҳасидаги ҳукуматлараро ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга мувофиқ амалга оширилаётганлиги муҳим ўрин тутаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги маданият кунлари ўтказилиб, унда қирғиз-ўзбек дўстлигига бағишланган гала-концерт, кўргазмалар, кинофильмлар намойиш этилганлиги ҳақида фикр юритилди.
Қирғизистон Республикаси маданият вазири Алтинбек Максутов 2025 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти кунлари икки халқнинг янада яқинлашишида муҳим воқеа бўлишига ишонч билдириб, тадбир жараёнларидаги барча масалаларда қирғиз томони шароитларни яратилиши хусусида ўз таклифларини билдирди.
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, ўз навбатида, 2025 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган маданият кунларида икки халқнинг янада яқинлашишида муҳим воқеа бўлишига ишонч билдирди.