Ўзбекистон ва Хорватия ҳамкорлигида янги саҳифа
2024-12-11 10:50:00 / Янгиликлар
2024 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хорватия ташқи ва Европа ишлари вазири Гордан Грлич Радман билан учрашди.
Учрашув кун тартиби жуда кенг бўлиб, ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олди. Икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва бундан буён динамик алмашинувни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Олдинга янги мақсадлар қўйилди, келгуси йил режалари муҳокама қилинди ва мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасида яқин ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.
Хорватия ташқи ва Европа ишлари вазирининг мамлакатимизга биринчи ташрифи Ўзбекистон-Хорватия икки томонлама муносабатларида янги саҳифа очди.
Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида Ҳамкорлик ва маслаҳатлашувлар тўғрисидаги Баённома имзоланди.