Қишлоқ хўжалиги вазири – Қашқадарёда
2023-09-29 16:35:00 / Янгиликлар

Ҳозирда қашқадарёлик фермер-деҳқонлар олдида турган долзарб масалалар – бу пахтанинг биринчи теримини тезроқ якунига етказиш, пешма-пеш ғалла экишни амалга ошириш саналади. Қолаверса, экин экилган майдонларда пешма-пеш суғоришни амалга ошириш, кузги пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбосди экинларини экишни ташкил этиш кабилар кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар Ҳсирасига киради.
Воҳада ишчи ташриф билан бўлиб турган Азиз Воитов бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди, деҳқонларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди, уларни ҳал қилиш учун тегишли кўрсатмалар берди.
Жумладан, сафар давомида вазир Қарши туманидаги Боғобод маҳалласида фаолият юритаётган «Ҳосилдор замин» кўчатчилик мажмуасида ҳам бўлди. Ушбу мажмуа 4 гектар очиқ ва 1 гектар ёпиқ кўчатхоналар, «ин-витро» лабораторияси ва оўқув марказидан иборат бўлиб, бу ерда бир йилда 200 минг дона мевали дарахт ва 100 минг дона ток кўчатлари, 200 минг дона мавсумий гуллар етиштириш ҳамда юзлаб ёшларга замонавий кўчатчилик сир-асрорларини ўргатиш имконияти яратилган.
Кўчатчилик мажмуаси билан танишган вазир унинг фаолиятини янада ривожлантириш, мамлакатимизда кўчатчилик йўналишини янги босқичга олиб чиқиш учун зарур чора-тадбирлар юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатди.

