Олий таълим фан ва инновациялар вазири Буюк Британия парламент делегациясини қабул қилди
2023-09-29 10:45:00 / Янгиликлар

Делегация аъзолари билан вазир Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда вазирлик масъуллари учрашдилар.
Учрашув давомида И.Абдураҳмонов юртимизда олий ва профессионал таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Республикамизда мазкур соҳаларнинг ривожланиши учун ҳуқуқий база яратилгани, Ўзбекистон-2030» стратегиясида инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида урғу берилганини қайд этди.
Карен Бредли Тошкентдаги Вестминстер университети фаолиятига ижобий баҳо бериб, хорижий олий таълим муассасалари тажрибасини республикамизнинг давлат олийгоҳларига жорий этиш масаласи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, томонлар экология муаммоларини, хусусан, иқлим ўзгариши даврида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, яшил майдонларни кенгайтириш масаласини муҳокама қилдилар.


