Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси IT Park Uzbekistan мажмуасига ташриф буюриб, унинг фаолияти билан танишди
2023-09-29 09:45:00 / Янгиликлар

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамроҳлигидаги делегация аъзолари юртимиздаги IТ соҳасидаги ислоҳотлар билан яқиндан танишишди.
Мазкур учрашувда Рақамли технологиялар вазири ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди. Вазир томонидан қилинган тақдимотда меҳмонларга мамлакатда IT соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик бугун сермаҳсул бўлаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ташриф буюрган меҳмонлар билан мулоқот давомида Президентимиз томонидан соҳани янада ривожлантириш учун белгилаб берилган топшириқлар ижросини амалга ошириш, жумладан, IT экспорт ҳажмини 5 млрд долларга етказиш ва Ўзбекистонни IT hubга айлантириш йўлида келгусидаги режалар ҳақида гапириб ўтилди.


