Энергетика вазирлигида Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори билан учрашув ўтказилди
2024-12-05 10:20:00 / Янгиликлар
4 декабрь куни икки кунлик расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Халқаро атом энергияси агентлиги (MAGATE) бош директори Рафаэл Гросси билан учрашув ўтказилди.
Унда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси Абдуваққос Рафиқов, Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев, MAGATE бош директори Рафаэл Гросси ва бошқа масъуллар иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича MAGATE билан яқиндан ҳамкорлик қилиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.
Мулоқотда, шунингдек, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни изчил давом эттириш масалалари келишиб олинди.