Илхом Махкамов Хитой транспорт вазири Ли Сяопэн билан учрашди
2023-09-27 08:55:00 / Янгиликлар
Учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилди.

Хусусан, вазирлар «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш, Андижон –Ўш – Иркештом – Қашғар мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш, халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга визаларни енгиллаштирилган тартибда бериш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликда янги мультимодал транспорт коридорларини шакллантириш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.
Учрашувда муҳокама этилган йўналишларда келишилган масалаларни амалга ошириш мақсадида икки давлат ишчи гуруҳлари йиғилишини яқин орада ўтказишга келишиб олинди.