Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2024-11-29 10:05:00 / Янгиликлар
2024 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе, БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари Роза Отунбоева ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари билан учрашди.

Таъкидланганидек, Марказий Осиё Ўзбекистон ташқи сиёсатида устувор йўналиш бўлиб ҳисобланади.
Учрашув давомида сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, иқтисодий интеграцияни кенгайтириш, экологик ҳамкорликни кучайтириш, транспорт йўналишларини боғлаш, халқ дипломатиясини ривожлантириш ва Афғонистон бўйича шерикликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.