Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Венгрия Элчисидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди
2023-09-25 14:40:00 / Янгиликлар
2023 йилнинг 25 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгриянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ёжеф Рожадан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Вазир Элчининг ушбу юқори лавозимга тайинлангани билан қутлаб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Суҳбат чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва яқин истиқболга мўлжалланган режаларни муҳокама қилдилар.