Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори билан учрашув
2023-09-25 11:50:00 / Янгиликлар

Учрашувда Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари Аҳадбек Ҳайдаров, Жасур Қаршибоев, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли, Марказий Осиё бўйича дастур менежери, етакчи иқтисодчи Девид Найт ҳамда бошқа масъул шахслар иштирок этдилар.
Суҳбат давомида соҳага инвестицияларни жалб этиш орқали истиқболли молиялаштириш лойиҳалари, жумладан, қишлоқ ҳудудлари инфратузилмасини модернизация қилиш ва рақамлаштириш жараёнлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш, давлат корхоналарини ўзгартириш ва хусусийлаштириш жараёнида Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ қўшма лойиҳалар ва келишувларни амалга оширишнинг жорий ҳолати муҳокама қилинди. Шу жумладан, қашшоқликка қарши курашиш стратегиясини амалга оширишнинг турли жиҳатлари, жумладан, аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда касбий маҳоратини ошириш бўйича ҳамкорлик дастурлари кўриб чиқилди.

