Зўравонликка қарши курашишнинг миллий ва халқаро даражадаги ҳамкорлик ва истиқболлари муҳокама қилинди
2024-11-25 15:55:00 / Янгиликлар
Тадбир доирасида “Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига секторлараро ёндашув: миллий тажриба, тажриба ва ютуқлар” мавзусида юқори даражадаги давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбир Тошкентдаги “ИнтерCонтинентал” меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
Ҳар йили 25 ноябрь – Аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш учун кураш халқаро кунидан 10 декабрь – Инсон ҳуқуқлари кунигача давом этадиган “16 кун фаоллик” кампанияси аёлларга нисбатан зўравонликни инсон ҳуқуқларининг энг йирик бузилишларидан бири сифатида ҳал қилиш заруратини таъкидлайди.
Давра суҳбати давлат идоралари, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти вакилларини Ўзбекистонда гендер зўравонликка қарши кураш ҳамда болаларни ҳимоя қилиш тизимларини такомиллаштириш бўйича ютуқлар, муаммолар ва келгуси стратегияларни муҳокама қилиш учун бирлаштирди.
Иштирокчилар гендер зўравонликка қарши миллий тажрибанинг асосий сабоқлари, болаларни ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликдаги сўнгги ютуқлар ва аёллар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликка қарши комплекс ёндашув муҳимлигини муҳокама қилишди. Тадбир давомида гендер зўравонликнинг тарқалишини ўрганишга бағишланган миллий тадқиқотнинг бошланиши эълон қилинди. Ушбу тадқиқот натижалари келгусидаги сиёсат ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
UNFPAнинг Ўзбекистондаги вакили Нигина Абазода ўз кириш сўзида гендер зўравонликка қарши курашда биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини таъкидлади: “ъ16 кун фаолликъ кампаниясининг бошланиши аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни йўқ қилишга бўлган садоқатимизни тасдиқлайди. Маълумотларга асосланган ва тўпланган тажриба билан бойитилган биргаликдаги ёндашувлар хавфсиз ва адолатли жамиятни яратишнинг калитидир”, деди у.
Давра суҳбати давомида зўравонликдан жабрланганларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар доирасини кенгайтириш ва “Болаларни барча зўравонлик шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши каби ютуқлар тилга олинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров эса ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларнинг аҳамиятини таъкидлаб, “Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашнинг муҳим босқичида турибди. Республикамиз Президенти томонидан ташаббус қилинган ислоҳотларни амалий ва инклюзив ечимлар билан бирлаштириш орқали барқарор ўзгаришларга эришамиз”, дея таъкидлади.
Тадбир иштирокчилари секторлараро ҳамкорлик, инклюзив хизматлар кўрсатиш ва маҳаллий жамоаларни жалб этиш заруратини алоҳида қайд этди. Хотин-қизлар ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ижтимоий ҳимоя хизматлари гендер зўравонликка қарши миллий тизимнинг асосий иштирокчилари сифатида кўрсатилди.
Тадбир якунида барча томонлар зўравонликни олдини олиш ва жабрланганларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамкорлик қилишга бўлган мажбуриятларини тасдиқладилар. Ёпилиш маросимида намойиш этилган, 2024 йил Париж Олимпия ўйинлари чемпиони, гендер тенгсизлиги ва аёллар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакили Диёра Келдиёрова иштирокидаги видео, муаммонинг шахсий ва ижтимоий аҳамиятини намоён этиб, зўравонликсиз дунё яратишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларга чақирди.
“16 кун фаоллик” кампанияси доирасида Ўзбекистон бўйлаб гендер зўравонликка қарши кураш, хабардорликни ошириш, мулоқотни ривожлантириш ва ҳаракатларни сафарбар қилишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.