Бишкекда иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш учун барвақт огоҳлантириш тизимлари муҳокама қилинди
2023-09-22 10:20:00 / Янгиликлар

«Яқинда қабул қилинган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида алоҳида бўлим сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ва вазифаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, эрта огоҳлантириш даражасини, хавф прогнозларининг ишончлилигини ва агрометеорологик прогнозларнинг ишончлилигини максимал қийматларга етказиш режалаштирилган, — деди Қадамбой Сайтов. — Ушбу муаммоларни ҳал этишнинг энг самарали йўли минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва биргаликда ҳаракат қилишдир».
Таъкидлаш жоизки, мулоқот давомида минтақада иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишнинг асосий омили сифатида эрта огоҳлантириш тизимларига алоҳида эътибор қаратилади.
Маълумот учун, иқлим ўзгариши контекстида эрта огоҳлантириш тизимлари барқарорликни ошириш, заифликни камайтириш ва хавфли иқлим ҳодисаларининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини минималлаштириш учун муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг «Ҳамма учун эрта огоҳлантириш» ташаббуси алоҳида таъкидланди, унда 2027 йилгача Ер юзидаги ҳар бир инсоннинг барвақт огоҳлантириш тизимлари билан ҳимояланишини таъминлаш мажбурияти кўзда тутилган.
Мулоқотда минтақавий ўзгаришлар ва иқлим беқарорлиги хавфи ҳақида хабардорликни ошириш ҳам муҳокама қилинди.

