Мактабгача ва мактаб таълими вазири ОТБнинг Ўзбекистондаги минтақавий директори билан учрашди
2024-11-21 14:35:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Инсон капитали ва ижтимоий ривожланиш сектори бошқарув директори Сафия Шакил ҳамда ОТБнинг Ўзбекистондаги минтақавий директори Канокпан Лао-Арая билан учрашди.
Учрашув давомида таълим тизимида амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, STEM лабораторияларини жиҳозлаш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Вазир томонидан мазкур лойиҳанинг аҳамияти таъкидланиб, бу ёшларнинг замонавий билим ва технологик кўникмаларни эгаллашларига ёрдам бериши алоҳида қайд этилди.
Ушбу ташаббус мамлакат иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшиш билан бирга, глобал рақобатбардошликни ошириш ҳамда келажак авлодни инновацион ривожланишга тайёрлашда муҳим роль ўйнаши айтиб ўтилди.
Шунингдек, томонлар мактабгача ва мактаб таълими соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келгуси режаларни муҳокама қилдилар.