“М360 GSMA” саммити кейинги йил Тошкентда ўтказилади
2024-11-20 09:15:00 / Янгиликлар
Саммитда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов тақдимот билан чиқиш қилди. Вазир ўз маърузасида мамлакатнинг ахборот технологиялари салоҳияти, соҳа ривожланиши учун амалга оширилган ташаббуслар, кадрлар тайёрлаш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни алоҳида таъкидлади.
Маросимнинг кейинги қисмида эса вазир келгуси йилда мазкур тадбир илк бор Тошкентда ўтказилишини тасдиқловчи рамзий эстафетани қабул қилди.
Ёпилиш маросимида вазирнинг Ўзбекистонда бўлажак саммитни ташкил этиш масъулиятини расман ўз зиммасига олиши муҳим воқеа бўлди.
“М360 GSMA”нинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб этиш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим қадам бўлади.
Шунингдек, бу технология ва инновациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.