Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги доимий вакили билан учрашуви
2024-11-15 14:25:00 / Янгиликлар
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги доимий вакили Коба Гвенетадзе билан учрашди.
Учрашувда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ҳамда соҳага оид илмий тадқиқот ишларнинг салмоғини ошириш, шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастуридаги вазифаларни ҳамкорликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.