Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Тожикистон таълим ва фан вазири билан учрашди
2023-09-20 18:40:00 / Янгиликлар

Томонлар 21 сентябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш орқали олий таълим тараққиётини мустаҳкамлаш» мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Раҳим Ҳамро Саидзода Тожикистонда бўлиб ўтган Тожикистон–Ўзбекистон биринчи Ректорлар форуми икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга катта ҳисса қўшганини эътироф этиб, бу йўналишда ишларни янада жадаллаштириш лозимлигини қайд этди.
Томонлар келгуси йилда Ўзбекистон-Тожикистон ректорларининг иккинчи форумини Ўзбекистонда ўтказишга келишдилар.
Иброҳим Абдураҳмонов олий таълим ва илм-фан интеграцияси ҳақида сўз юритиб, қўшма илмий лойиҳалар танловларини ташкил этиш бўйича ишларни йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, Тожикистоннинг илмий ва олий таълим муассасаларини жорий йил октябрда ўтказилиши режалаштирилаётган «ИнноWэек.уз» инновацион ғоялар ҳафталигига таклиф қилди.


