Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорлик
2024-11-14 09:35:00 / Янгиликлар
Жараёнда соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида салоҳиятли инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
- Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар чуқур тарихий илдизларга эга бўлиб, бугунги кунда ҳам давлатларимиз раҳбарларининг оқилона олиб бораётган сиёсати натижасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро сиёсий, маданий, иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда давом этмоқда. Ишончим комилки, бизнинг ҳамкорлигимиз ҳам давлатларимиз ўртасидаги стратегик алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиб, инфратузилма ва энергетика соҳаларида барқарор ривожланишга кўмаклашади, - деди Ш.Ҳидоятов.
Маълумот учун, “ Vision Invest” компанияси 2002 йилда “Al Muhaidib Group” ва “Abdullah Abunayyan Group” ўртасида ташкил этилган. Бугунги кунда хорижий компания томонидан республикада энергетика, “яшил” водород ишлаб чиқариш (“ACWA Power”), марказлашган иссиқлик тизимларини барпо этиш (“Saudi Tabreed”), чиқинди сувларни тозалаб қайта фойдаланиш (“Miahona”), маълумотлар марказини ташкил этиш (“DataVolt”) каби лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Учрашув давомида вазирлик масъуллари ва компания делегацияси ўртасида ишчи гуруҳ шакллантирилди ҳамда доимий ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.