Илмий-тадқиқот ишларида янги лойиҳалар амалиётга жорий этилади
2024-11-13 11:25:00 / Янгиликлар
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида Иброҳим Абдураҳмонов томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари ҳар жабҳада, хусусан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ривож топаётганлиги, айниқса, пахтачиликда Шинжон-Уйғур автоном региони билан муносабатлар ривожланиб бораётганлиги қайд этиб ўтилди.
Мулоқот давомида делегация аъзолари бугунги кунда Тошкент давлат аграр университети билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганлиги, бу алоқаларни келгусида янада ривожлантириш борасида амалий ишлар қилинаётганлигини айтиб ўтишди.
Бундан ташқари, янги лабораториялар, илмий ишланмалар ҳамда ҳамкорликда тадқиқот марказларини барпо этиш келгуси режаларда мавжуд эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашув якунида Иброҳим Абдураҳмонов ҳамкорликка тайёр эканлигини, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ваколат доирасида ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини билдириб ўтди.