Марказий Осиё - Хитой қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи учрашуви натижалари
2023-09-20 10:05:00 / Янгиликлар

2023 йил май ойида давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган Марказий Осиё-Хитой Саммитида уни ўтказиш тўғрисида келишилган эди.
Вазирлар учрашувида Ўзбекистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Туркманистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирликлари раҳбарлари агросаноат соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, саноат комплекси, савдо-иқтисодий муносабатлар, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда соҳа ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши салоҳиятининг барқарор ўсишига кўмаклашиш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунлари бўйича делегациялар раҳбарлари 5 та устувор йўналиш бўйича яқин ҳамкорликни кўзда тутувчи «Марказий Осиё-Хитой платформаси доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида сармоявий ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини биргаликда таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш бўйича Қўшма баёнотни»ни қабул қилдилар.


