ХМКнинг Туркия ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Вибке Шломер билан учрашув
2023-09-15 11:20:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари – Бобур Хўжаев, меҳмонлардан ХМКнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Зафар Хашимов, ХМКнинг Ўзбекистондаги дастурлари координатори Сажида Тошпўлатова ва бошқа масъул вакиллар иштирок этишди.
Суҳбат чоғида ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди. Халқаро молия корпорацияси (ХМК) кимё секторини ислоҳ қилиш ва геотермал энергетикани ривожлантириш бўйича таклифларини билдирди. Шу билан бирга, ҳудудларда сув таъминоти тармоғи ҳамда яшил инфратузилмани ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, мулоқот доирасида томонлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳа ва ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қабул қилинаётган тегишли чора-тадбир ва қарорлар юзасидан фикр алмашдилар.
Музокаралар якунида томонлар юқорида қайд этилган соҳаларда амалдаги лойиҳаларни жадаллаштириш ва истиқболдаги лойиҳаларни ишлаб чиқишни фаоллаштиришга келишиб олдилар.