Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2024-10-29 09:25:00 / Янгиликлар
Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳамда FIDE президенти Аркадй Дворкович ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви ўтказилди.
Мулоқот давомида, меҳмонлар томонидан бугунги кунда шахмат бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг, 2026 йилда юртимизда бўлиб ўтадиган 46 Бутунжаҳон шахмат олимпиядаси ўйинларига ҳар томонлама мукаммал тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, ушбу соҳа бўйича амалга ошириладиган ишларни жадаллаштириш ва келгуси режалар бўйича келишиб олинди.