Халқаро маслаҳат кенгаши аъзолари билан учрашув
2024-10-29 09:10:00 / Янгиликлар
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги инвестицион, савдо ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон иқтисодиётига Европа инвестицияларини жалб этиш, савдо алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, устувор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Лазиз Кудратов Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ўзаро манфаатли шерикликни янада мустаҳкамлаш ва европалик инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёрлигини таъкидлади.
ХМК аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳоладилар ҳамда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирдилар.