Ўзбекистон чўлланиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашда Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2024-10-24 10:40:00 / Янгиликлар

Саудия Арабистони Подшоҳлиги атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазири, COP16 президенти Абдулраҳмон Ал Фадли билан учрашувда А.Абдуҳакимов MGI ташаббуси доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни кучайтиришни таклиф этди:
• қурғоқчиликка чидамли, қурғоқчил зоналарда яшашга мослашган ўсимликларни етиштириш мақсадида ин-витро лабораториялар тармоғини яратиш;
• Мўйноқда иқлим технологиялари “Expo Hub”ini (The Aral Valley) яратишда техник ва эксперт ёрдамини жалб қилишда MGIга ёрдам кўрсатиш;
• “Яшил Макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида, жумладан, минтақавий миқёсда Ўзбекистонни кўкаламзорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни янада ошириш;
• Ўзбекистонга MGI платформасининг географик таъсирини кенгайтиришда, хусусан, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларини жалб қилишда кўмаклашиш.
Вазир Саудия томонига Ўзбекистон бўлажак COP16 га фаол тайёргарлик кўраётгани ва миллий павилёнда республика ютуқларини намойиш этиш нияти ҳақида маълум қилди.
Ўз навбатида, А. Ал Фадли Саудия Арабистони COP16 доирасида чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилишни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Учрашув якунида томонлар MGI доирасида Ўзбекистон томонидан таклиф этилаётган лойиҳалар устида ишлаш ва халқаро майдонда чўлланиш ва ерларнинг деградацияси муаммоларини илгари суриш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга келишиб олдилар.
БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конвенцияси (UNCCD) Бош котиби И.Тиау билан учрашувда томонлар UNCCD экспертларини иқлим технологиялари “Expo Hub”гa (The Aral Valley) жалб этиш имкониятларини муҳокама қилдилар. И.Тиау Оролбўйи юксак салоҳиятга эга эканини таъкидлаб, илмий тадқиқотларга эътибор қаратиш ва Орол водийсида илмий изланишларни синовдан ўтказиш имкониятига эга бўладиган экотизим яратишни тавсия қилди.
Қатар Давлати Атроф-муҳит ва иқлим вазири доктор А.Ал Субае билан учрашув доирасида Қатар делегациясининг яқинда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи муносабати билан икки давлат ўртасидаги яқин муносабатлар ривожланиб бораётгани қайд этилди. Вазирлар Қатар ва Ўзбекистоннинг чўлланиш ва ерларнинг деградацияси билан боғлиқ умумий муаммолари борлиги, шу сабабли бу йўналишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида келишиб олдилар.
Учрашув якунида томонлар икки мамлакат вазирликлари ўртасида икки йиллик ҳамкорлик дастурини яратиш, Ўзбекистон ва Қатар ўртасида экология соҳасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар алмашиш ва Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”) ва Ҳамад бин Халифа университети ўртасида илмий алмашинувни йўлга қўйишга келишиб олдилар.
БАА иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари М.Ал Ноайми билан учрашувда А.Абдуҳакимов БАА билан бугунги кунда экология соҳасида фаол иш олиб борилаётгани, хусусан, чиқиндиларни энергияга айлантираган TADWEER компанияси иштирокида лойиҳа бошланганини таъкидлади.
Томонлар БААнинг булутли экиш бўйича кўп йиллик тажрибаси ҳақида фикр алмашдилар. М.Ал Ноайми БААнинг Суғориш маркази бошқаруви аъзоси сифатида Ўзбекистонга тажриба алмашишда кўп томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, томонлар иқлим ўзгаришини моделлаштириш ва прогноз қилишда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича “Green University” ҳамда БАА университети ва иқлим ўзгаришини моделлаштириш ва прогнозлашда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича Сунъий интеллект университети ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришдилар.
Иордания Ҳошимийлар Қироллиги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири М.Радайде билан музокаралар чоғида А.Абдуҳакимов Иордания ва Ўзбекистон денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар бўлиб, иқлим ўзгариши, сув танқислиги ва чўлланиш муаммолари билан ўхшашлигини таъкидлади. Иордания чўл технологияларидан фойдаланиш, қайта ишланган сув таъминоти, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқариш ва ривожланган экотуризм бўйича катта тажрибага эга. Вазирлар, шунингдек, Иорданиянинг электр энергиясига айлантириш учун полигон метанини қазиб олиш ва ундан фойдаланиш амалиётини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида томонлар Бокуда бўлиб ўтадиган COP29 доирасидаги меморандумни имзолашга, шунингдек, ҳамкорлик дастурини яратиш ва тажриба алмашиш учун эксперт гуруҳларини юборишга келишиб олдилар.
Миср Араб Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Й. Фуад билан учрашувда томонлар ҳаво сифати мониторинги, шунингдек, заифликни баҳолаш соҳасидаги Миср тажрибасини муҳокама қилдилар. Вазир Й.Фуад иқлимни молиялаштириш бўйича янги жамоавий миқдорий мақсадга (NCQG) эришиш бўйича музокаралар жараёнида ҳамраис эканлигини ҳисобга олиб, Марказий Осиёнинг UNFCCC платформасида позициясини мус