Тошкентда “Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестиция форуми” иш бошлади
2026-11-25 14:25:00 / Янгиликлар

Форумни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти раҳбари, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ҳамда Индонезия Президентининг туризм бўйича махсус вакили Зита Анжани ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги туризм ва маданият бўйича элчиси Риту Бери очиб беришди.
Расмий очилиш маросимидан сўнг расмий меҳмонлар ТХТЙ-2026да ташкил этилган Ўзбекистон ҳудудлари, хорижий давлатлар ҳамда маҳаллий ва халқаро ташкилотлар ва компаниялар стендлари билан танишдилар.
Форум доирасида бир вақтнинг ўзида туризмнинг устувор йўналишларига бағишланган ихтисослаштирилган сессиялар ташкил этилмоқда.


