ОТБ инсон капиталини ривожлантиришга маблағ йўналтиради
2023-09-12 17:50:00 / Янгиликлар
Учрашувда мамлакатимизда инсон капиталини ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, келгусида янги ташаббусларни амалга ошириш борасида музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган 93 млн. АҚШ доллари миқдоридаги битим ижросини амалга ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Айтиш жоизки, ушбу лойиҳа Ўзбекистон саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, ёшлар ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали инклюзив ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.
Мазкур лойиҳа қурилиш, тўқимачилик ва тикувлик саноати, ахборот-коммуникация технологиялари, агробизнес ва озиқ-овқат саноати, техника ва ускуналарга хизмат кўрсатиш каби тармоқларда малакали ишчи кучи сифатида инсон ресурсларини ривожлантиради.