Икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-11-23 11:05:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга давлат ташрифи арафасида инвеститсиялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Иордания саноат, савдо ва таъминот вазири Яруб Қудах, давлат тузилмалари вакиллари ҳамда мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Ўзаро савдони кенгайтириш, инвеститсияларни жалб қилиш ва саноат кооператсиясини ривожлантириш масалалари геология, кимё ва тоғ-кон саноати, энергетика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва фарматсевтика соҳаларида муҳокама қилинди.
Ҳар икки мамлакатда қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, замонавий технологияларни жорий этиш, экспорт етказиб бериш ҳажмларини кенгайтириш ва транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Преференсиал савдо тўғрисидаги битимни тайёрлаш, логистика қувватларини ривожлантириш ва юк авиатсия ташувларини йўлга қўйиш масалалари ишлаб чиқилди.
Музокаралар якунида истиқболли инвеститсия лойиҳалари ва савдо келишувларининг салмоқли портфели шакллантирилди.


